Тошкентда ота 2 нафар фарзанди учун 6500 доллар алимент тўлади
Тошкентнинг Олмазор туманида ота 2 нафар фарзанди учун 6500 доллар алимент тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, бюронинг Олмазор туман бўлими иш юритувига қарздор Ш.М.дан ундирувчи Н.А. фойдасига икки нафар фарзани учун миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан ундирувчи фойдасига бўлим давлат ижрочиси Ж.Шерқозиев томонидан 6500 доллари (70 915 000) сўм алимент пули тўлиқ ундирилди.
Аввалроқ фарғоналик отанинг 7 йиллик алимент пули учун 63 миллион сўм тўлагани маълум қилинган. Шунингдек, Шунингдек, Жиззахда эркак фарзандлари учун алимент ўрнига 2 та уй совға қилгани хабар қилинган.