Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуаси сотилди. Вазирлик унинг олди-сотдисини рад этганди

Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуаси 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Фото: «Terabayt.uz»

Маълумотларга кўра, давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди:

«Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда «Quadro IH DMCC» (БАА) компанияси 164,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

«Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда «Premium Prime Service» МЧЖ 125,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринини яратиш шарти билан;

«Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда «Ulkan Mulk» МЧЖ 107,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Таъкидланишича, Президентнинг 2020 йил 27 августдаги фармони талабларига кўра, «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар ушбу дирекция билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бу ерда «Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани жойлашган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги «Малика» бозори 125 миллиард сўмга сотилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ушбу хабарни рад этган.

Навбатдаги сотувда Тошкентдаги «Premier Hall» кино зали, Геология қўмитаси тизимидаги собиқ бино, «Андижон ёғ-мой» АЖ ва «Чорвоқ» оромгоҳи мавжуд.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023