12:36 | 17.01.22 156

Тошкентдаги омборхонада ёнғин содир бўлди — фото

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги омборхонада 16 январь куни ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, воқеа соат 10:49 атрофида туманнинг Уста ширин кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинни соат 11:54 да бартараф этган. Оқибатда дўконнинг тахминан 350 квадрат/метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб […]

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги омборхонада 16 январь куни ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 10:49 атрофида туманнинг Уста ширин кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинни соат 11:54 да бартараф этган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Оқибатда дўконнинг тахминан 350 квадрат/метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғинда жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманида озиқ-овқат дўкони ёниб кетгани хабар қилинганди.