Бугун оқшоми. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган учувчисиз самолётлар, ис газидан вафот этган ҳарбий хизматчилар, Қозоғистондаги тартибсизликлардан кейин кўриниш берган Нурсултон Назарбоев

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

У қайтди: ис гази яна ўзбекистонликларни қақшатишда давом этмоқда. Бу сафар Фарғонадан уч қурбон.

Фарғона шаҳридаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчасидаги хонадонда 14 январь куни соат 13:00 атрофида икки фуқаронинг жасади топилган. Яна бири эса тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, шифохонада вафот этган, у ушбу хонадонга меҳмонга келган бўлган. Кейинчалик уларнинг 2 нафари ҳарбий хизматчи экани маълум бўлди.

Фото: «Bugun.uz»

Шаҳар ҳокимининг «Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тўғрисида»ги қарори билан ҳолатни ўрганиш бўйича комиссися тузилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, мазкур воқеа ис газидан заҳарланиш деб гумон қилинмоқда.

Ҳурматли ўқувчилар, дайжестни охиригача ўқишдан олдин уйингиздаги газнинг (агар у бўлса, албатта) созлигига бир қараб қўйинг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг.

Сирдарёда ярим-яланғоч раққосалар билан зиёфат қилгани ортидан ишдан кетган Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида қайта иш бошлади.

Эсингиздами, бундан 6 ой олдин Сирдарё вилоятида туман ҳокимлик масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ресторанда ярим-яланғоч раққоса қизлар билан овқатлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу воқеанинг тармоқларда резонанс бериши ортидан мансабдорлар ўз лавозимидан кетганди: баъзилари бўшатилган, баъзилари эса ўз аризасига кўра.

Фото: «Bugun.uz»

Вилоят ҳокимлигининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, ўз аризасига кўра ишдан кетган Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муродов синов муддати билан вазифасига тикланган. Сирдарё тумани ҳокимининг қарорига кўра, Нозим Муродов 2 ойлик синов муддати билан иш бошлаган.

Лавозимни эски эгаси билан, амалдорни эса эски ўрни билан табриклаймиз. Келажакдаги фаолиятига омад ва иш вақтидан ташқари ҳам бундай видеолари тарқалиб кетмаслигини тилаб қоламиз.

Халқ таълими вазирлиги география фани соатлари қисқараётганига оид эътирозларга жавоб қайтарди.

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқув дастуридан география фани соатлари қисқаргани юзасидан кўплаб эътирозлар билдирилди. ХТВ бу борадаги қарорга изоҳ берди.

Фото: «Маърифат»

Миллий ўқув дастурига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 1–6-синфларда ягона — табиий фанлар (Science) жорий қилиниши белгиланган. Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмасини шакллантиришга қаратилган.

Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқармаган, балки кўпайтирилган. Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар табиий фанларга сингдирилган, умуман, дастурда география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 тага, яъни 96 тага кўпайган. Шу нуқтаи назардан ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остидаги хулосалар асоссиз экани қайд этилган.

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги илк учувчисиз самолётларни ишлаб чиқариш йўлга қўилди. Унинг номи — «Lochin».

Кадр: Telegram

Мудофаа саноати қўмитаси қошида Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилиб, халқаро техник талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган «Lochin» учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Миллий бренд остида ишлаб чиқилган самолёт ва квадрокоптер туридаги учувчисиз аппарат разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Қурилмадан бошқа мақсадда ҳам фойдаланса бўлади: у қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб бориш имкониятини ҳам беради.

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудида бодом гуллади. Бу қиш давомидаги иккинчи ҳолат;
  • Навоийда 3 нафар банк ходимининг ЙТҲда ҳалок бўлгани меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳодиса деб топилди;
  • Андижонда 12 туп дарахт кесиб ташлангани бўйича ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди. Бошқарма бошлиғи Ғ.Ш. томонидан вилоят перинатал маркази ҳудудидаги элдор қарағайи (Пинус элдариса) навли 12 туп дарахт қонунга хилоф равишда кесиб юборилгани оқибатида табиатга 115,5 миллион сўм миқдорида зарар етказилган;
  • «Ўзгидромет» хизмати Қамчиқ довони ҳудудида 19 январь куни ноқулай об-ҳаво кузатилишидан огоҳлантирди;
  • Ўзбекистонда «омикрон» штами аниқланди, карантин кучайтирилди. Бизни қандай ўзгаришлар кутаётгани ҳақида батафсил.

Хўш, оламда нима гап?

У ўлмаган: Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги тартибсизликлардан кейин биринчи марта кўриниш бериб, аҳолига мурожаат қилди.

Кадр: Telegram

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ халқига мурожаат билан чиқди. Элбоши унда айни дамда Қозоғистон пойтахти Нур-Cултонда дам олаётгани ва ҳеч қаёққа кетмаганини айтган.

Назарбоев ўз видеомурожаатида Қозоғистон сиёсий элитасидаги можаро ҳақидаги миш-мишларни рад этган. У тез орада президент Тўқаев «Нур Отан» партияси раиси этиб сайланишини айтган.

Мурожаатнинг видео шаклини қуйида қолдирамиз, унинг тексти эса бу ерда.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов Элбошининг мурожаатига атаб карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Қозоғистон чегарасида қўлга олинган эркак ўзбекистонлик экани рад этилди.

Қозоғистон чегарачилари мамлакатни тарк этаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили эркакнинг ўзбекистонлик эканини рад этди.

Фото: «Zakon.kz»

Вазирлик расмий вакилининг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълумот тақдим қилган. Унга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023