Аввалроқ Ўзбекистондаги иккита аэропортда парвозлар кечиктирилганди. Шунингдек, Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетганди.
Истанбулдан учган самолёт мажбуран Тошкент аэропортига юборилди
Истанбулдан учган самолёт мажбуран Тошкент аэропортига юборилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 18 январь куни ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан «HY—280» Истанбул–Урганч йўналишидаги рейс мажбурий Тошкент аэропортига юборилган.
Таъкидланишича, рейсдаги барча 98 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилади. Ушбу йўловчилар 19 январь куни «HY–051» рейси билан Урганчга парвоз қилади.
Шунингдек, Урганчда бўлиб турган об-ҳаво туфайли «HY–054» Урганч–Тошкент рейси бекор қилинди. Ушбу рейс йўловчилари 19 январь куни «HY–052» рейси билан Тошкентга парвоз қилади.