Коронавирус Альцгеймердан ҳам хавфлироқ экани маълум бўлди

Олимлар коронавирус инфекцияси кекса одамларда Альцгеймерга қараганда мияга кўпроқ зарар етказишини аниқлади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, Альцгеймерга қарши курашиш ассоциацияси тадқиқотчилари буни аниқлаш учун ковид ва Альцгеймерга чалинган беморларни кузатган. Олимлар когнитив (ҳис қилиш) функциялари пасайган ёки инфекция туфайли деменция (бош миянинг зарарланиши оқибатида юзага келади ва ақлий қобилият сезиларли даражада пасаяди) ривожланган ковидга чалинган беморларга эътибор берган.

Таъкидланишича, коронавирусни юқтиришдан олдин улар мия касалликларидан азият чекмаган. Уларни Альцгеймер билан касалланган беморлар билан солиштирганда, коронавирус мияга кўпроқ зарар етказиши маълум бўлган. Мазкур хавф гуруҳига ковиднинг оғир шакли билан касалланган беморлар киритилган. Мутахассислар мия фаолиятини тиклаш мумкинлиги, лекин бу узоқ вақт талаб қилишини хулоса қилган.

Маълумот учун, Альцгеймер — деманснинг энг кенг тарқалган тури, миянинг тўғри ишлашини тўхтатадиган ҳолат. Бу касаллик хотира, фикрлаш ва хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.

Аввалроқ коронавирус мия фаолиятига қандай зарар етказиши маълум қилинганди. Шунингдек, ковид кўз фаолиятига қандай зарар етказиши хабар берилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023