Коронавируснинг ойлаб давом этадиган асоратлари эълон қилинди
Ковидга чалинган айрим беморларда касаллик асоратлари ойлаб давомида сақланиб қолади. Бу ҳақда «МедикФорум» хабар берди.

Маълум қилишича, ошқозон ёки қизилўнгачдан оғиз орқали газнинг тўсатдан чиқиши мазкур асоратлардан бири ҳисобланади. Хитойда касалхонага ётқизилган беморлар ўртасида ўтказилган тадқиқотда, ҳар ўнинчи беморда бу симптом кузатилган. Навбатдаги асорат диарея бўлиб, у ковиднинг дастлабки симптоми ҳам бўлиши мумкин. Баъзи тузалган беморлар доимий диарея бўйича шифокорга мурожаат қилган. Бир қатор амалиётчиларнинг таъкидлашича, кучли тунги терлаш «омикрон» штами билан инфекцияланиш аломати ҳисобланади. Бу ножўя таъсир ҳам узоқ муддатли ҳодиса шаклида қайд этилган.
Лондоннинг Қироллик коллежи тадқиқотчиларининг таъкидлашича, COVID-19 билан касалланган кўплаб беморлар кейинчалик психоэмоционал муаммолар — депрессия ва мотивацияни йўқотиш, тушкунлик, шунингдек, асабийлашиш, ғазаб, тажовузкорликдан шикоят қилади. Буларнинг барчаси инфекция пайтида ўладиган нейрон ҳужайраларнинг ривожланиши ҳисобига бўлиши мумкин.
Кейинги симптомга ҳуррак киритилган. Статистик маълумотларга кўра, бу уйқу ва ковиддан кейинги синдром билан оғриган одамларнинг 7 фоизида учрайди. Коронавирус билан касалланган беморларнинг тахминан 16 фоизи конъюнктивит белгилари билан кўзнинг яллиғланишидан азият чекади. Кўзнинг қизариши ковид касаллигининг камдан-кам учрайдиган, аммо доимий ён таъсири бўлиши мумкин.
Бомонт университети тиббиёт факультети (АҚШ) олимлари коронавирус пайтида организмда учрайдиган яллиғланиш пешоб пуфагига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деган хулосага келган. Ковиддан тузалган беморлар пешоб пуфаги назорати билан боғлиқ муаммолар, тунги уйғонишлар ҳақида шикоят қилган.
Аввалроқ коронавирус инсон организмининг қаерида «яшириниши» мумкинлиги маълум бўлганди. Шунингдек, коронавируснинг яна бир салбий оқибати маълум қилинган.