Марказий Осиёнинг яна бир давлатида «омикрон» аниқланди

Туркманистоннинг турли давлат департаментларидаги манбалар Туркманбоши шаҳрида «омикрон» штами аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Turkmen news» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, «Dragon Oil» компаниясининг филиппинлик ходими ковиднинг мазкур турини юқтирган. Унинг Туркманистонга қачон ва қайси давлатдан келгани ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Таъкидланишича, айнан шу ҳолат январь ойи ўрталарида қатъий карантин чоралари жорий этилишига сабаб бўлган. Касалликларнинг тарқалишига қарши кураш бўйича фавқулодда комиссияси ковид профилактикаси бўйича янги талаб ва чекловлар рўйхатини тасдиқлаган.

Унга кўра, вилоятлар ўртасида ҳаво, темир йўл ва автобус қатновини чеклаш, хориждан экспорт рейсларини бекор қилиш, умумий овқатланиш шохобчалари ва дам олиш масканлари фаолияти, вилоят марказлари ўртасидаги чегараларда назоратни кучайтириш, шунингдек, чегара ҳудудларида яшовчи аҳолининг кириш ва чиқишларини чеклашни ўз ичига олади.

Аввалроқ Исроилда «омикрон»нинг мутацияланган тури ва Ўзбекистон билан чегарадош яна бир давлатда «омикрон» аниқлангани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023