Навоийда иш ҳақи талашган ука акасини кетмон билан уриб ўлдирди

Навоий шаҳрида 2021 йил 4 август куни акасини кетмон билан уриб ўлдирган эркак 5 йилга қамалди.

Фото: OLX / Иллюстратив

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўз акасининг ўлимига сабабчи бўлган 1990 йилда туғилган Ш.О.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.

Аниқланишича, Ш.О. 2021 йил 4 август куни Навоий шаҳри Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Шоҳжаҳон Шамшири» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилаётган қурилиш объектининг 3-қаватида акаси Э.О. билан бирга овқатланган. Улар спиртли ичимлик истеъмол қилган. Маст ҳолатда иш ҳақи масаласида акаси Э.О. билан ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал оқибатида Ш.О. акасининг бош қисмига шу ерда турган кетмон дастаси билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Э.О. республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 9 август куни касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Навоий филиалининг 17 августдаги 137-сонли хулосасида марҳум Э.О.нинг танасида ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари мавжудлиги ва бу жароҳатлар унинг ўлими сабаби билан бевосита боғлиқ экани кўрсатилган.

Суд Ш.О.ни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, муқаддам судланмагани, айбига тўлиқ иқрорлиги, қонуний вакилнинг даъвоси йўқлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароитини инобатга олиб, Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш), кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Самарқандда эркак амакисини кетмон билан уриб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда эркак сув талашиб, фуқаронинг бошига кетмон билан урган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023