Аввалроқ Назарбоевнинг қизи отасини қўллаб-қувватлаган қозоғистонликларга мурожаат қилганди. Шунингдек, унинг қизи ва куёви намойишлар туфайли қанча пул йўқотгани айтилган.
Назарбоев ва унинг оиласи қандай имтиёзларга эга?
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва унинг оиласи мамлакатда қандай имтиёзларни сақлаб қолиши маълум қилинди.

Маълум бўлишича, «Биринчи президент тўғрисида»ги қонун 2000 йилда қабул қилинган. У Элбоши ва унинг оиласига тўлиқ ҳуқуқий дахлсизликни кафолатлайди. Жумладан, биринчи президентни ҳибсга олиш, сўроққа чақириш, тинтув ўтказиш ва қамоққа олиш мумкин эмас.
Шунингдек, Элбоши ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларига тегишли бўлган барча мол-мулк дахлсиз ҳисобланиб, Назарбоевнинг банкдаги ҳисоб-рақамлари дахлсизлиги кафолатланган. Сиёсатчи ва оиласи умрбод ҳимояда, Элбошининг ҳаёти ҳамда саломатлиги давлат томонидан мажбурий суғурталанган.
Қайд этилишича, Назарбоев нафақа олади (президент ойлик маошининг 80 фоизи), оиласининг ҳар бир аъзосига ҳам нафақа тайинланади. Маълумот учун, 2019 йилнинг март ойида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилган. 2000 йилда мамлакатда Элбоши тўғрисидаги конституциявий қонун қабул қилинган.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Назарбоевнинг жияни Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Самат Абишни лавозимидан озод қилганди.
Маълум қилинишича, аввалроқ Назарбоевнинг уч куёви лавозимидан четлатилган. Жумладан, кичик қизи Алия Назарбоеванинг турмуш ўртоғи Димаш Дўсанов «Казтрансойл» давлат компанияси бош директори лавозимини тарк этган.
Элбошининг ўртанча қизи Динаранинг эри Тимур Қулибоев «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раҳбарлигидан кетган. Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариғанинг иккинчи турмуш ўртоғи Қайрат Шарипбоев «QazaqGaz» (собиқ «Казтрансойл») миллий компанияси бошқаруви раиси лавозимини муддатидан аввал тарк этган. Дариға Назарбоеванинг ўзи 12 январь куни парламент мажлисига келмаган. Унинг матбуот хизмати Дариға касаллик таътилида эканини айтган.