Нурсултон Назарбоев аҳолига мурожаат қилди — видео

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ халқига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Элбоши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Элбоши айни дамда Қозоғистон пойтахти Нур-Cултонда дам олаётгани ва ҳеч қаёққа кетмаганини айтган. Назарбоев ўз видеомурожаатида Қозоғистон сиёсий элитасидаги можаро ҳақидаги миш-мишларни рад этган. У тез орада Тўқаев «Nur Otan» партияси раиси этиб сайланишини айтган.

«Январь воқеалари бутун Қозоғистонни ларзага солди. Қозоғистонга уюштирилган бу тартибсизлик ва ҳужумлардан мақсад мамлакат яхлитлигини, давлат асосларини бузиш эди. Бу воқеалар яна бир карра истиқлолни кўз қорачиғидек, айниқса, эҳтиёткорона муомала қилишни талаб қиладиган мўрт идишдек асраш кераклигини кўрсатади. Бўлиб ўтган фожиа барчамиз учун сабоқ бўлди. Бу погромлар ва қотилликларни ким уюштирганини аниқлаш муҳим. Бу саволга тергов жавоб беради. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

Менга келиб тушган кўплаб мурожаат ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган эълонлар муносабати билан шуни маълум қиламанки, мен 2019 йилда президент ваколатларини Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўтказдим ва ўшандан бери мен нафақахўрман, ҳозир эса Қозоғистон пойтахтида дам олмоқдаман ва ҳеч қаерга кетмадим. Президент Қосим-Жўмарт Тўқев тўлиқ ваколатга эга. У Хавфсизлик кенгашининг раиси. Тез орада президент «Nur Otan» партияси раиси этиб сайланади. Шунинг учун элитада ҳеч қандай зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ. Бу борадаги миш-мишлар мутлақо асоссиз.

30 йил давомида ватанимиз учун тиним билмай меҳнат қилганимни ҳамма билади. Биз унинг чегараларини мустаҳкамладик, изчил ислоҳотларни амалга оширдик. Биз биргаликда мустақил Қозоғистонни барпо этдик, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда юксак натижаларга эришдик, нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲда ҳам кўп жиҳатдан етакчи бўлдик. Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятида таниқли ва обрўли давлатга айланди. Бу барча қозоғистонликларнинг ҳамжиҳатлиги самарасидир.

Мамлакатдаги барқарорлик ва осойишталик доимо менинг мақсадим бўлиб келган. Барчамиз ана шу абадий қадриятларни асрашимиз керак. Биз, албатта, инқирозни енгамиз ва янада кучлироқ бўламиз. Президентимиз халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган янги ислоҳотлар дастурини илгари сурди. Ушбу дастурни қўллаб-қувватлаш керак. Сизга, азиз ватандошлар, соғлик ва фаровонлик тилайман. Давлат раҳбари лавозимида ишлаганимда олиб борган ислоҳотларим ва модернизация йўналишини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур», — деган Назарбоев мурожаатида.

Аввалроқ Назарбоев ва унинг оиласи қандай имтиёзларга эгалиги хабар қилинган. Шунингдек, унинг қизи ва куёви намойишлар туфайли қанча пул йўқотгани айтилган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023