«Омикрон» штами пневмонияга олиб келадими?
Коронавируснинг янги штами — «омикрон» бошқа турлардан фарқли ўлароқ пневмонияга олиб келмайди. Бу ҳақда Жорж Вашингтон университети профессори, вирусолог Константин Чумаков маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, «омикрон»нинг юқумлилиги ошган, бироқ бу вируснинг патогенлиги ва ундан ўлиш даражаси пасайишига олиб келган. «Ҳозирда касаллик анча енгил шаклда давом этмоқда, ўлим даражаси сезиларли даражада камайди. Агар илгари касалланганларнинг 2 фоизга яқини вафот этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 0,1 фоиз атрофида», — деган вирусолог.
Шу билан бирга, Чумаков «омикрон» штами ёшларга кўпроқ таъсир қилишини, улардаги касаллик кексаларга қараганда анча осон кечишини қўшимча қилган.
Мавзуга доир: «Омикрон» штамининг хавфли аломатлари эълон қилинди
Аввалроқ «омикрон»нинг кўпчилик эътибор бермайдиган хавфли аломати ва «омикрон»нинг болаларда кузатиладиган асосий симптоми маълум қилинган.