«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди
«Ўзгидромет» хизмати Қамчиқ довони ҳудудида 19 январь куни ноқулай об-ҳаво кузатилишидан огоҳлантирди.

Таъкидланишича, 19 январь куни А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17–22 метргача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Аввалроқ ҳам «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилиб, 15–16 январь кунлари баъзи жойларда шамол кучайишини, совуқ ҳаво кириб келиши ва кучли ёғингарчилик кузатилишини хабар қилганди.