Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
Қамчиқ довонида 17 январь куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 16:55 атрофида довондан ўтган Тошкент–Ўш автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, «Hоwo» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четидаги кюветга тушиб, ағдарилган.
Воқеа жойига назорат-кузатув гуруҳидан қутқарувчилар юборилган. Юк машинасининг салонида ҳайдовчи ва бир йўловчи бўлган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Аввалроқ Қамчиқ довонида ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган юк машинаси ағдарилиб кетганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилгани маълум қилинган.