Аввалроқ Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилиши хабар қилинган. Шунингдек, мамлакатда «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканали ташкил этилиши маълум қилинган.
«Sevimli» телеканалидаги ахлоқсиз саҳналар юзасидан ўрганиш ишлари бошланди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Sevimli» телаканали билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Sevimli» телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади агентлик хабарида.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан текширув ишлари агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертиза тайинланган бўлиб, экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.