Сирдарёда муқаддам 8 марта судланган эркак 5 йилдан ортиққа қамалди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли С.Б. 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, илгари 8 маротаба судланиб, ўта хавфли рецидивист ҳисобланган, 27 йилдан ортиқ қамоқда ўтириб чиққан эркак яна жиноят содир этган. С.Б. 2021 йил 19 август куни соат 21:30 да маст ҳолатда Гулистон шаҳридаги Б.И.нинг хонадони олдига борган. У ғайриқонуний равишда девордан ҳовлига ошиб ўтиб, уйнинг кириш эшигидаги осма қулфни бузиб, уйнинг ичкарисига кирган. У ердан  3 500 000 сўмлик бир дона телевизорни ўғирламоқчи бўлган вақтида уйга келган Р.И.ни кўриб, жиноятни охирига етказмасдан, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, 21 август куни соат 10:15 да вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори—2021» тадбири давомида С.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. У яшаш хонадонида экилган атиргуллар орасида уч туп яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли наша гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётгани аниқланиб, ўсимликлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Тезкор қидирув ишлари натижасида С.Б. қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» ва 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Суд эса шу моддалар билан уни айбдор деб топиб, яна кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 5 кишини пичоқлаб ўлдирган йигитга умрбод қамоқ жазоси берилганди. Шунингдек, Андижонда 18 ёшли рецидивист 70 миллион сўмлик кумуш буюмларни ўғирлагани хабар қилинган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023