Венгрия осмонида номаълум объект қайд этилди — видео
Венгрия осмонида тунда ёрқин яшил объект осмонни ёритиб, учиб ўтди. Бу ҳақда «United Press International» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 13 январь куни қайд этилган, аммо бу ҳақдаги маълумотлар ҳозирча кенг тарқалмаган. Венгрия аҳолиси мамлакатнинг турли жойларидан мазкур жараённи кузатишга муваффақ бўлган. Номаълум объект кузатув камераларига муҳрланган.
Таъкидланишича, айримлар у метеор экани, ҳодиса 18:00 да кузатилганини айтса, бошқалар унинг ерга қулагани ёки учиб кетгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини қўшимча қилган.
Аввалроқ Қозоғистон осмонида бир кунда иккита ноодатий ҳодиса содир бўлганди. Шунингдек, Россия осмонида ноодатий ҳодиса кузатилгани ва Францияда чақмоқ чақиши пайтида номаълум учар жисм пайдо бўлгани маълум қилинган.