Фарғонада 19 январь куни «Lacetti» она ва болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Кадр: Telegram
Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 11:00 да Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р-140А автомобиль йўлининг 8-километрида 1987 йилда туғилган Й.А. исмли ҳайдовчи «Lacetti» русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2001 йилда туғилган М.М. ва унинг қўлидаги фарзанди Ф.М.ни уриб юборган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида пиёда М.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, қўлидаги фарзанди — 2021 йилда туғилган Ф.М. эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.