Жиззахда кучли шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади — фото
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кучли шамол айрим игнабаргли дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади. Бу ҳақда «Uzb_Meteo» Telegram каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Ғаллаорол туманининг Қўйтош ШФЙ ҳудудида 19 январ куни эсган кучли шамол ҳудуддаги арча дарахтларини илдизи билан йиқитган.


«Ўзгидрометнинг ‘Ғаллаорол’ кузатув станциясида 19 январь куни соат 12:30 да ғарбий йўналишдаги шамол тезлиги 12 метр/секунд, кучайганда 25 метр/секунд тезликда эсган», дейилади хабарда.



Таъкидланишича, аввалроқ 19 январь куни Жиззах вилояти ҳудудларида 23 метр/секунд тезликда шамол эсиши ҳақида шторм огоҳлантириш берилган.