Жиззахда кучли шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади — фото
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кучли шамол айрим игнабаргли дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади. Бу ҳақда «Uzb_Meteo» Telegram каналида хабар берилди.
Фото: Telegram / «Uzb_Meteo»
Маълум қилинишича, Ғаллаорол туманининг Қўйтош ШФЙ ҳудудида 19 январ куни эсган кучли шамол ҳудуддаги арча дарахтларини илдизи билан йиқитган.