Янгиликлар - 21:33 · 19.01.2022

АҚШ ва Канадага «тарихий» қиш бўрони ёпирилди — видео

Шимолий Американинг айрим қисмларини ва Канаданинг шарқий қирғоқларини қор бўрони қоплади. Бу ҳақда «WION» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, бу машиналар ҳаракати тўхташига ва минглаб уйларда электр таъминотида узилишларга олиб келган. Электр таъминотидаги узилишларнинг энг катта концентрацияси АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатида, шунингдек, Шимолий ва Жанубий Каролина ҳамда Жоржия штатларида кузатилган.

Таъкидланишича, 17 январь куни 3 мингдан, 18 январда эса 1700 дан ортиқ рейслар бекор қилинган. Канада ҳукумати Квебек ва Онтарио провинцияларининг аксарияти қор бўрони хавфи остидалигини қайд этган. Торонтода 60 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда. Бу шаҳар тарихий бўрон экани айтилган.

Кўплаб мактаблар ёпилган ва мактаб автобуслари Квебек ва жанубий Онтариода, шу жумладан, Торонто ҳудудида ҳаракат қилишни тўхтатган. Энг кучли қор Огаё штати Аштабула шаҳрида қайд этилган.

Фото: «Reuters»

Аввалроқ Япония қирғоқларига цунами ёпирилгани ва Хитойга кучли «Чанту» тўфони кузатилгани хабар қилинган.