Бугун оқшоми. Магнитоласиз чиқадиган «Lacetti» ва «Cobalt», Миразиз Бозоровнинг суди, «Толибон»га қайтарилмаган Ўзбекистондаги самолётлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Жиноятларнинг кулгилиси бўлмайди, лекин шунақалари бўладики, юзингизда биринчи табассум югуради, кейин эса ҳайратланасиз. Ҳозир айнан шу ҳақда. Тошкент вилоятида аёл бошқа аёлнинг қулоғини тишлаб, унга тан жароҳати етказди. Энди у 5 йилга қамалиши мумкин.

Фото: Тергов департаменти

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида муқаддам судланган аёл нотаниш аёл билан жанжаллашиб, унинг қулоғини тишлагани учун қамоққа олинди.

Туманда яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган 31 ёшли аёл нотаниш 34 ёшли аёл билан жанжаллашиб кетади. Жанжал вақтида у аёлнинг қулоғидан тишлаб, унга енгил тан жароҳати етказади. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексида 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши кўрсатилган.

Хабарнинг қайси қисмида кулиш, қайси қисмида эса ачинишни ўзингиз ҳал қилинг. Кейинги хабар ҳам худди шу туркумдан, фақат «UzAuto Motors» «ижросида».

«Яқинда ‘кузов’нинг ўзи берилади». «UzAuto Motors» «иш кўрсатиш»да давом этади: энди «Lacetti» ва «Cobalt» машиналари магнитоласиз етказиб берилади. Бу дегани янги сотиб олган машинангизда магнитофон бўлади, лекин унда ҳеч нарса эшитолмайсиз.

Фото: «Autostrada.uz»

Ўзбекистондаги ягона машинасоз — «UzAuto Motors» 19 январдан «Lacetti» ва «Cobalt» автомашиналарини магнитоласиз етказиб беради. Бунга сабаб — яримўтказгич муаммоси. Ўзбекистонлик монополистга аудиомогнитола етказиб берувчи «Humax Automotive» интеграл микросхемаларнинг етишмовчилигига дуч келган. Шу сабабли аввал тузилган шартномалар бўйича «Lacetti» ва «Cobalt» автомобиллари магнитоласиз етказиб берилади.

«UzAuto Motors» томонидан ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилган:

  • ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада автомобилни магнитоласиз олиш, хоҳишга кўра, бозордан хоҳлаган турдаги автомагнитолани компания расмий дилерларида ўрнатиш;
  • автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш, ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг автомобилни қайта жиҳозлаш.

Компания харидорлардан келтирилган ноқулайликлар учун узр ҳам сўраб қўйган. Монополист бу ҳолат учун фақатгина ўз харидорларидан эмас, бутун халқдан узр сўраши керак. Халқ эса бунга кўникмаган, узр сўраганлар эса шу билангина қутилиб қолган, холос.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

«Ўзбектелеком» аҳоли масканларининг 95 фоизи мобил интернет билан қамраб олинганини айтди. Сиз ўзингизни доим 5 фоизнинг ичида ҳис қилишингиз мумкин, лекин ростан қопланган.

«Ўзбектелеком» компанияси директори ўринбосари Алишер Зуфаровнинг сўзларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистондаги аҳоли масканларининг 95 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Унда 54 фоиз уй хўжалиги эса юқори тезликдаги симли интернетга уланган.

Фото: «Bugun.uz»

«Ўтган йили халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имконияти 1800 Гбит/секундга етказилди. Оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф 42,9 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/секунд учун 30 минг сўмни ташкил этди», — деди Алишер Зуфаров.

«H», «E» кўрсаткичли интернет ҳам интернет ҳисобланади. Ёки инкор этасизми? Ўринбосар ўз гапига «95 фоиз аҳоли масканлари юқори тезликдаги интернет билан қамраб олинди» демаган, ахир.

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • «Дафтар»лар яна биттага кўпайди: Ўзбекистонда «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби белгиланди;
  • Ўзбекистондан Қозоғистонга 19 январдан бошлаб барча парвозлар тикланди;
  • Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида 20 январь куни соат 11:00 да блогер Миразиз Бозоровнинг жиноят иши кўриб чиқилади;
  • Тошкентда эмланмаган мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди;
  • Ҳақини талаб қилган самарқандлик ўқувчи. Аслида нима бўлгани ҳақида батафсил;
  • Эксперт минбари. Пул нега ва қандай ‎ювилади? Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳақида батафсил.
Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Хўш, оламда нима гап?

Пентагон Ўзбекистондаги афғон самолёт ва вертолётлари «Толибон»га қайтарилмаслигини маълум қилди. Буни ташкилот матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Афғонистондаги тартибсизликлар вақтида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган самолётлар орасида АҚШ томонидан тақдим этилган самолёт ва вертолётлар ҳам бўлган. «Толибон» техникаларни қайтаришни сўрамоқда, бироқ Пентагон расмийси бу талаб АҚШ самолёт ва вертолётларига ўтмаслигини айтган.

«Биз ҳали ҳам бу техникаларни жойлаштириш бўйича режа ишлаб чиқмоқдамиз. Менда улар бўйича қабул қилинган қарор, уларнинг бошқарилиши бўйича янги маълумотлар йўқ. Бироқ техника Афғонистонга ‘Толибонʼ фойдаланиши учун юборилмаслигини ишонч билан тахмин қила оламан», — деган у.

Кирбининг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги ушбу самолёт ва вертолётлар билан нима содир бўлиши ҳақидаги якуний қарор чиқариш устида ишламоқда.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023