Бухорода ИИБ биносида 62 ёшли эркак вафот этди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 17 январь куни Ички ишлар бошқармаси биносида 62 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, туман Ички ишлар бошқармасига фуқаро Ф.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, ҳудудда гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланиб келаётган А. исмли шахсга чора кўришни сўраган. Ариза асосида ички ишлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, ариза муаллифига 3 дона гугурт қутисига жойлаштирилган 12,61 грамм марихуанани 1 миллион 350 минг сўмга сотган А.Р. ушланган. Ўтказилган суриштирув жараёнида у гиёҳвандлик моддасини тумандаги Ғишти қишлоғида яшовчи 62 ёшли И.Т.дан олгани ҳақида кўрсатма берган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида И.Т. тумандаги 4-сонли ИИБга таклиф этилган. Таъкидланишича, унинг соғлиги ёмонлашган ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тез ёрдам чақирилган. Бироқ етиб келган шифокорлар И.Т.нинг вафот этганини қайд этган.

Вилоят прокуратурасининг тергов гуруҳи томонидан ИИБ маъмурий биноси, хизмат хоналари ва бино ён атрофи кўздан кечирилиб, ҳолатга алоқадор излар ёки шубҳали ҳолатлар аниқланмаган. Бундан ташқари, бинога ўрнатилган кузатув камерасининг хотира мосламалари олиб қўйилган.

Шунингдек, И.Т.нинг ўғли Ш.Т. ҳодиса жойига чақирилиб, унинг иштирокида мурда кўздан кечирилган. Марҳумнинг танасида тан жароҳатлари ёки унинг излари аниқланмаган. Тиббий экспертиза бирламчи хулосасига кўра, фуқаронинг ўлимига юрак-қон томирлар тромбози, ўпка яллиғланиши оқибатида келиб чиққан ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Шу билан бирга, И.Т. муқаддам юрак хуружи бўйича даволаниб келгани ҳамда жарроҳлик амалиёти орқали битта буйраги олиб ташлангани қайд этилган. Ҳозирда фуқаро А.Р.дан гиёҳвандлик моддаси олингани юзасидан Ғиждувон туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, И.Т.нинг вафот этгани бўйича вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув давомида Ғиждувон туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Нишон туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан мажбуран наркология диспансерида даволанаётган бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023