Ҳақини талаб қилган самарқандлик ўқувчи. Аслида нима бўлган?

Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ мусобақасида ғолиб бўлган 13 ёшли мактаб ўқувчисига эски ноутбук берилгани айтилган видеомурожаат ортидан туман «замҳокими» ҳайфсан олган, шундан сўнг ўқувчига янги ноутбук совға қилинган эди. Кейинроқ вилоят халқ таълими бошқармаси мулозими ҳам ишдан олинди. Аслида воқеалар қандай бўлган?

Коллаж: «Bugun.uz»

Видеомурожаат қилиб чиққан Самарқанд вилояти Нуробод туман 41-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторов «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг ҳам туман, ҳам вилоят босқичида «Full-Stack web дастурчиси» йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлганини таъкидлаган. Шунга қарамай, унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук берилганини айтган. Мурожаатда кўрсатилган ноутбукнинг орқа томонида «2-м. А.Абдумуродова» деб ёзилганини, бу 2-мактабга тегишли ноутбук эканини айтган. Ноутбукка ўрнатилган дастурлар ҳам ўчирилмагани, у ердаги Telegram мессенжери Шерзод Жўрақулов деган ўқитувчига тегишли экани айтилган. Аммо Самарқанд вилоят ХТБ расмий сайтида эълон қилинган вилоят босқичи ғолиблари рўйхатида Сардорнинг исм-фамилияси кўрсатилмаган.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг таъкидлашича, 6 январь куни умумтаълим мактабларининг 7–11-синф ўқувчилари ўртасида «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси асосида IТ танловининг туман босқичи бўлиб ўтган. Мазкур мусобақада Саттаров Сардор фахрли биринчи ўринни олиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда «realme C11» русумли телефон аппарати билан тақдирланган. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилаётгани эълон қилинди.

Вилоят расмийларига кўра, Сардор Сатторов туманда совриндор бўлиб, вилоят босқичида иштирок этган, лекин ўрин ололмаган. Вилоят ХТБ хабарида шаҳар ва туманлар кесимида 1-,  2- ва  3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар танловнинг иккинчи босқичига йўлланма олгани, ҳар бир шаҳар ва туманларда ўтказилган танловнинг биринчи босқичида ғолиблар мукофотлангани, унга кўра, 1-ўринга ноутбук, 2-ўринга планшет, 3-ўринга уяли телефон берилгани айтилган.

Ушбу воқеалар ортидан туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилиб, ХТБ мутахассиси ишдан олинган.

«‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган ёшларни тақдирлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жалолиддинов Наврўз Шуҳрат ўғлига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси билан ҳайфсан берилган», дейилади хабарда.

Ёш IT’чилар танловининг туман босқичида ғолиб бўлган 41-мактаб ўқувчиси Сардор Сатторовдан ташқари яна икки ғолиб ўқувчига ҳам эски ноутбук совға тариқасида топширилгани иддао қилинди. Бундан ташқари, Сардор Сатторовнинг видеомурожаати интернетда тарқалгач, якшанба куни ярим тунда унга шошилинч алмаштириш учун олиб келинган иккинчи ноутбук ҳам эски бўлган. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги томонидан янги ноутбуклар берилган.

Аслида 6 январь куни туманда ғолиб бўлганларга телефон, электр чойнак ва дарсликлар топширилган. Болалар вилоят босқичида қатнашиш учун 10 январь куни Самарқанд шаҳрига борганда бошқа туманлар ғолибларга ноутбук топшираётгани маълум бўлиб, зудлик билан тумандан ноутбук етказиш буюрилган. Шунда эски ноутбуклар Самарқандга етказилган. Масъуллар болаларга ноутбуклар эски экани, кейинроқ алмаштириб берилишини тушунтирганини таъкидламоқда, болалар эса ноутбук эскилигини уйга келиб билганини айтган.

Ғолиб бўлган ўқувчилардан бирининг онаси бир ҳафта кутганда ҳам ноутбук алмаштириб берилмагани, улар ҳам мурожаат қилиб чиқмоқчи бўлиб турганини билдирган. Бироқ Сардор Сатторовнинг видеомурожаати ортидан қолган икки ўқувчига ҳам янги ноутбук топширилган.

«Kun.uz» мухбирининг хабар беришича, вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Хуршид Ғозиев ҳам ишдан кетган. Вилоят ХТБ мудираси Зебинисо Шодиева томонидан 18 январь куни имзоланган буйруққа кўра, бошқарманинг педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шуъбаси мудири Хуршид Ғозиев ўз аризасига кўра, ишдан бўшатилган.

Гарчи Х.Ғозиев «ўз аризасига кўра» ишдан бўшатилган бўлса-да, унинг бўшатилишига 17 январь куни бир гуруҳ блогерлар ва журналистларга қарата айтган гаплари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Биз бунақа йўналишни танламаслигимиз керак. Ҳар битта ота-онага, бошқа журналист ва блогерларга тавсиям: болага эртага ўзингни ҳақингни талаб қил, мана бунақа ишларни амалга ошир, деб эмас, яхши-яхши йўлларни ўргатсак, улар келажакда ўз ўрнини топиб кетади. Бунақанги йўл билан ҳақини ажратиб олишни мен тўғри деб ўйламайман», — деган Ғозиев камера қаршисида.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023