Киев суди давлатга хиёнатда айбланган Порошенкони ҳибсга олмади

Киевнинг Печерск туман суди Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат иши бўйича суд ва ҳуқуқ-тартибот идораларида иштирок этиш учун шахсий мажбурият кўринишидаги эҳтиёт чорасини тайинлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, тегишли қарор 19 январь, чоршанба кунги суд йиғилишда қабул қилинган. Суд Порошенкога нисбатан шахсий мажбурият тарзида эҳтиёт чорасини тайинлаб, ундан паспортини топширишни буюрган. Прокуратуранинг Украина собиқ раҳбарини ҳибсга олиш ёки уни 35,8 миллион доллар гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги илтимоси рад этилган.

«Суд Порошенкога шахсий мажбурият кўринишидаги эҳтиёт чорасини қўллади», — дейди судья Алексей Цоколов.

Суд мажлисида Европанинг кенгайиш ва қўшничилик сиёсати бўйича собиқ комиссари Штефан Фюле иштирок этган. Суд қарорининг эълон қилиниши Порошенко тарафдорларининг митинги билан бирга кечган, унда бир неча минг киши қатнашган. Порошенконинг адвокати Игорь Голованнинг қўшимча қилишича, суд сиёсатчига терговчи рухсатисиз Киевни тарк этишни тақиқлаган, шунингдек, унинг чет элга чиқмаслиги учун паспортларини топширишни буюрган.

Қарор эълон қилинганидан кейин бинони тарк этган сиёсатчи ғалабани нишонлашга ҳали эрта экани, чунки «Зеленскийнинг ақлдан озган сценарийси ҳали тугамаганини» айтган. У суд қарори сиёсий фаолиятига тўсқинлик қилаётганини таъкидлаган.

Маълумот учун, декабрь ойи ўрталаридан бери Порошенко дипломатик сафарда хорижда бўлиб, у ердан 17 январь куни қайтиб келган. Унинг йўқлигида суд Порошенконинг барча мол-мулкини мусодара қилган, собиқ президент Донбассдан кўмир етказиб бериш бўйича давлатга хиёнат ва терроризмга ёрдам беришда гумон қилинмоқда. Унга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Украинада намойишчилар собиқ президент Порошенконинг вилласига бостириб киришга уринганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023