Ковид яқин келажакда қандай ривожланиши маълум қилинди
Россиялик юқумли инфекциялар бўйича мутахассис, иммунолог Владислав Жемчугов коронавирус ривожланишининг икки йўлини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Маълум қилинишича, биринчи ҳолатда вирус одамларга юқишни тўхтатиб, ҳайвонлар орасида тарқалишни бошлайди.
«Вируслар ташқи омиллар таъсирида сараланади. Ҳозирда фақат коллектив иммунитет ўсиб бормоқда. Бу вируснинг эволюциясига таъсир қилувчи асосий омил. Тасаввур қилиш мумкинки, бу вазиятда вирус табиатга чиқиб, ўзи учун ҳайвонлар орасида янги хўжайин қидиради. У одамлар орасида янги қурбон топиши қийин, чунки ҳамма аллақачон вирусни у ёки бу тарзда танийди ва маълум бир иммунитетга эга», — дейди Владислав Жемчугов.
Таъкидланишича, иккинчи ҳолатда коронавирус вакциналар томонидан ишлаб чиқилган ҳимояни енгиб ўтадиган даражада мутацияга учраши мумкин.
«Бошқа вариантлар ҳам истисно қилинмаган, жумладан, коронавирус мутациялари шу қадар глобал бўлиб, вакциналар уларга самарасиз бўлиб қолади, яъни уларнинг самарадорлиги 50 фоиздан кам бўлади. Шунда коллектив иммунитет ўз фаолиятини тўхтатади. Агар бу содир бўлса, тезроқ янги вакцина ишлаб чиқиш керак», — дея тушунтирган у.
Аввалроқ пандемия тугашига сабаб бўладиган омил номланганди. Шунингдек, коронавирус пандемияси тугашига нима тўсқинлик қилаётгани маълум бўлган.