Олимлар коронавируснинг иммунитет тизимига таъсирини аниқлади

Австралиялик биологлар COVID-19’дан тузалган одамларда иммунитет тизими фаолиятида иштирок этувчи генларни ўрганиб, улар узоқ муддатли ковид белгилари бўлган беморларда ёмонроқ ишлашини аниқлади. Бу ҳақда «BMC Medicine» хабар берди.

Фото: «CTV News»

Маълум қилинишича, уларда сурункали чарчоқ билан боғлиқ бўлган қондаги тромбоцитлар даражаси паст бўлган. Буни аниқлаш учун Жанубий Австралия саломатлик ва тиббий тадқиқотлар институти, Аделаида ва Флиндерс университетлари тадқиқотчилари, Қироллик Аделаида касалхонаси тиббиёт олимлари тадқиқот ўтказган. Унда 20 дан 80 ёшгача бўлган одамларнинг минглаб генлари ўрганилган. Тадқиқот иштиркочиларининг учдан бирида ковиддан кейинги синдром аломатлари аниқланиб, шифокорга мурожаат қилган.

Генетик таҳлил шуни кўрсатдики, «узоқ ковид» билан касалланган одамларнинг гени симптомларсиз касал бўлганларникидан фарқ қилади. Аввало, «узоқ ковид»да тромбоцитлар паст даражага эга, бу қон ивишига ва тўқималарни тиклашда ёрдам берадиган ҳужайралар саналади. Тромбоцитопения деб аталадиган бу ҳолат кўпинча сурункали чарчоқ сифатида намоён бўлади.

Тадқиқот иштирокчиларининг аксариятида 12 ҳафта давомида иммунитет тизими сезиларли даражада заифлашган ва фақатгина 24 ҳафтадан кейин тўлиқ тикланган. Шу билан бирга, олимлар инфекциянинг оғирлиги ва иммунитет тизимининг бузилиши ўртасидаги боғлиқликни топмаган. Иммунитетнинг заифлашиши ҳатто енгил инфекцияли беморларда ҳам аниқланган.

«Касалликнинг оғирлиги иммунитетнинг бузилиши даражасига бевосита таъсир қилмайди ва биз одамнинг ёши ёки жинси фарқловчи омил эканини кўрсатадиган бирон бир далил топа олмадик. Шубҳасиз, бошқа ўрганилиши керак бўлган омиллар ҳам мавжуд», — дейди тадқиқотчилардан бири.

Унинг таъкидлашича, бу тадқиқотда улар фақат вируснинг асл штами ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилган, шунинг учун «дельта» ва «омикрон» штаммлари иммунитет тизимининг жавобига қандай таъсир қилишини айтиш қийин. Олимлар иммун тизимининг узоқ муддатда коронавирусга қандай жавоб беришини анқилаш учун иштирокчиларни уч йил давомида кузатишда давом этади.

Аввалроқ қандай одамларда ковидга қарши супер иммунитет шаклланиши маълум бўлганди. Шунингдек, британиялик олимлар ковидга қарши «махсус» иммунитети бор касб эгаларини аниқлаганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023