«Омикрон»нинг дастлабки белгилари аниқланса, қандай даволаниш керак?

Иситма туширувчи ва вирусга қарши препаратлар, шунингдек, кўп миқдорда сув ичиш «омикрон»нинг дастлабки белгилари аниқланганда даволанишга ёрдам беради. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, Москва Cоғлиқни сақлаш бошқармаси бош юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Светлана Сметанина бу ҳақда маълумот берган. «Деярли ҳар бир уйда биринчи тиббий ёрдам тўпламида касалликнинг кечишини енгиллаштирадиган рецептсиз дори воситалари мавжуд. Касалликнинг бошланиши, қоида тариқасида, интоксикация (бу токсик моддалар тўқималарга кирганда пайдо бўладиган, шунингдек, тўқималарнинг ўзида ишлаб чиқарилган аломат), юқори иситма, бош оғриғи ва мушаклардаги оғриқлар билан кечади», — деган Сметанина.

Мутахассис агар вирус аниқланса, кунига камида 2 литр суюқлик ичиш, тана ҳароратини кунига уч марта ўлчаш ва иситма туширувчи дориларни қабул қилиш кераклигини қайд этган.

Томоқ оғриғининг ноқулайлигини камайтириш учун микробларга қарши ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга дорилардан фойдаланиш, таркибида ўт ва хлорогексидин бўлган суюқлик билан томоқни чайқаш айтилган.

Таъкидланишича, юқори ҳарорат уч кундан ортиқ давом этса ва дорилар иситмани камайтирмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Аввалроқ ЖССТ коронавирусни даволаш учун иккита янги дорини тасдиқлаганди. Шунингдек, ковидни даволаш усулларидан бири самарасиз деб топилганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023