Пентагон Ўзбекистондаги афғон самолёт ва вертолётлари «Толибон»га қайтарилмаслигини маълум қилди

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби 18 январь куни афғон учувчилари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган ҳарбий техникалар «Толибон»га қайтарилмаслигини маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, 2021 йил августда АҚШ Афғонистонни тарк этганда афғон учувчилари мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлган самолётда ўзини ва оиласини Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетган. Улар орасида АҚШ томонидан тақдим этилган самолёт ва вертолётлар ҳам бўлган. Кирбининг таъкидлашича, ҳозирда «Толибон» техникаларни қайтаришни сўрамоқда, бироқ Пентагон расмийси бу талаб АҚШ самолёт ва вертолётларига ўтмаслигини айтган.

«Биз ҳали ҳам бу техникаларни жойлаштириш бўйича режа ишлаб чиқмоқдамиз. Менда улар бўйича қабул қилинган қарор, уларнинг бошқарилиши бўйича янги маълумотлар йўқ. Бироқ техника Афғонистонга ‘Толибон’ фойдаланиши учун юборилмаслигини ишонч билан тахмин қила оламан», — деган у.

Кирбининг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги ушбу самолёт ва вертолётлар билан нима содир бўлиши ҳақидаги якуний қарор чиқариш устида ишламоқда. Ҳозирда «Толибон» АҚШ томонидан Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олмайди, бироқ Кирби бундай қарорлар Мудофаа вазирлиги ваколатига кирмаслигини айтган. «Биз Афғонистонда инсон ва фуқаролик ҳуқуқларини, ‘Толибонʼ амалда бажарган ваъдаларни кўришни хоҳлаймиз», — деган у.

Пентагон матбуот котиби, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг вазифаси Қўшма Штатларни, жумладан, Афғонистондан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилишни давом эттириш эканини айтган.

«У ерда нима бўлаётганини кузатиб борамиз. Бизда терроризмга қарши жиддий, муҳим масъулият бор. Ўзимиз фойдаланишимиз мумкин бўлган юқори имкониятларга эгамиз. Биз Афғонистон ҳужум қилиш учун хавфсиз бошпана бўлиб хизмат қилмаслигига ишонч ҳосил қилишда давом этамиз», — дейди расмий.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон расмийларини афғонистонликлар олиб ўтган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирганди. Шу билан бирга, ҳаракат расмийси мазкур чақириқ қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023