Қозоғистондаги тартибсизликларда экстремистлар иштирок этгани аниқланди

Қозоғистон махсус хизматлари мамлакатдаги тартибсизликларда радикал ва экстремистик ташкилотлар аъзолари иштирок этганини аниқлади. Бу ҳақда давлат котиби Ерлан Каринга таяниб, «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Қозоғистон ҳудудига 20 декабрь куни бир вақтнинг ўзида бир гуруҳ чет эл фуқароларининг келиши қайд этилган, улар 7–8 январь кунлари турли йўналишда мамлакатни тарк этишга уринган. «Махсус хизматлар томонидан мамлакат ичида фаолият юритган бир қатор радикал ва экстремистик ташкилотлар аъзоларининг яқинда содир бўлган воқеаларда иштирок этиш фактлари аниқланган», — деган давлат котиби.

Шунингдек, у хорижий террорчи ташкилотлардаги қозоқ радикаллари ушбу воқеалар ортидан янги ҳужум уюштиришга урингани, бу махсус хизматлар томонидан ўз вақтида бостирилганини айтган.

«Суд томонидан тан олинган экстремистик ташкилотлардан бири бу намойишлар, тартибсизликлар, очиқдан-очиқ зўравонлик ҳаракатларини қўзғатган, хусусан, маъмурий биноларни эгаллаб олган», — деган Карин.

Унинг сўзларига кўра, айнан шу ташкилотнинг чатлари орқали биноларни эгаллаб олиш, йўлларни тўсиш бўйича кўрсатмалар тарқатилган. Давлат котибининг қайд этишича, улар Қозоғистон жамиятига радикал мафкурани киритишга ҳаракат қилмоқда.

«Жамиятимизга радикал мафкураларни, хулқ-атвор йўналишини олиб киришга уринишларни кўрмоқдамиз. Шунинг учун ҳам умумий вазифа шундай радикал мафкурага тўсқинлик қилишдир. Экстремистик қарашларга қарши тубдан курашишимиз керак. Жамиятимизга зўравонлик ҳаракатлари содир бўлмоқда», — деган у.

Аввалроқ Қозоғистондаги тартибсизликларда қанча одам ўлгани очиқланганди. Шунингдек, мамлакат чегарачилари ўзбекистонлик эркакни қўлга олгани ва у Ўзбекистон фуқароси экани рад этилгани маълум қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023