Янгиликлар - 15:40 · 19.01.2022

Тошкентда «Lada» ва «Газель» тўқнашиб кетди — видео

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 19 январь куни «Lada» ва «Газель» иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 12:40 атрофида туманнинг Аҳмад Дониш ва Юнус ота кўчалари кесишган чорраҳада икки автомобиль ўзаро йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчилар томонидан ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома тўлдирилган. «Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманганда «Nexia-3» юк машинаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада «Lacetti» билан тўқнашган «Nexia-3» ҳайдовчиси билан ёниб кетган.

Bugun — LIVE