«UzAuto Motors» «Lacetti» ва «Cobalt» машиналарини магнитоласиз етказиб беради

Ўзбекистонда 19 январдан «Lacetti» ва «Cobalt» автомашиналари магнитоласиз етказиб берилади. Бу ҳақда «UzAuto Motors» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Autostrada.uz

Маълум бўлишича, Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатгани ҳақида расмий хат билан мурожаат қилган.

«Пандемия сабаб яримўтказгичларга талаб кескин ортди. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги интеграл микросхемаларнинг етишмовчилигига олиб келди. ‘UzAuto Motors’ талабини бажариш учун биз имкон қадар ҳамма нарсани қиляпмиз. Бироқ биз бу глобал вазиятни, муаммони ўзимиз ҳал қила олмаймиз.

Интеграл микросхемалар танқислиги натижасида юзага келган инқирознинг зарарини минималлаштириш учун ‘Humax Automotive’ компаниясининг барча ходимлари ушбу вазиятни яхшилаш ҳамда хабардорликни ошириш учун кундалик ишларга жалб қилинган. Биз барча мавжуд воситалар ва ресурслардан ечим излаяпмиз», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, аввал тузилган шартномалар бўйича «Lacetti» ва «Cobalt» автомобиллари «Humax» компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабаб мижозларга магнитоласиз етказиб берилади.

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди.

«UzAuto Motors» томонидан ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилган:

  • ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада автомобилни магнитоласиз олиш, хоҳишга кўра, бозордан хоҳлаган турдаги автомагнитолани компания расмий дилерларида ўрнатиш;
  • автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш, ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг автомобилни қайта жиҳозлаш.

«Компания харидорлардан узр сўрайди. Сизни ишонтириб айтадики, юзага келган ноқулайликни минималлаштириш ва ҳар қандай вазиятда муроса қилиш учун имкон қадар барча ишларни қилади», дейилади расмий баёнотда.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023