Президент мактабларида ҳам таълим бир ой онлайн шаклда давом эттирилади
Президент мактабларида ҳам таълим бир ой онлайн шаклда давом эттирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда 2022 йилнинг 24 январидан 24 февралига қадар агентлик тизимидаги таълим муассасаларида дарслар онлайн шаклда давом эттирилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн фаолият олиб бориши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда барча ОТМларда таълим бир ой онлайн шаклда давом эттирилиши хабар берилганди.