Абдураҳмон Ташановдан Аброр Мухтор Алийгача: судда иштирок этаётганлар маълумот берди — видео

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида 20 январь куни Миразиз Бозоровнинг иши кўриб чиқилди. «Bugun.uz» мухбири судда иштирок этганлардан маълумот олди.

Фото: «Bugun.uz»

«Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, суд мажлиси жабрланувчиларнинг илтимосига биноан ёпиқ тарзда ўтказилган. Шу сабабли уларнинг шахси, судга доир маълумотлар сир сақланадиган бўлди.

«Менимча, ҳозирча ҳеч ким маълумот беролмайди. Чунки илтимосномалар қониқтирилди. Жабрланувчилар жамоатчиликка таниқли шахслар ҳисобланади. Ҳозирга қадар процессуал бузилишлар кузатилмади. Суд иши узоқ давом этади», — дейди Ташанов.

Жабрланувчи Абусолиҳ Салимовнинг қайд этишича, суд расмийлари ишни кўриб чиқишни дастлаб чўзмоқчи бўлган, аммо кейинчалик бир кунда тугатишга қарор қилинган.

Шунингдек, жабрланувчилар Шуҳрат Мусаев ва Аброр Мухтор Алий ҳам суднинг биринчи куни якунлангач, муносабат билдирган.

Шуҳрат Мусаев
Фото: «Bugun.uz»

«Суд яхши ўтяпти, судья ҳаммага сўз берди. Бизга ҳам ўзимизнинг ҳақ-ҳуқуқларимиз тушунтирилди. Биринчи кўрсатма беришдан ўтиб олди, яна икки киши бор. Миразиз Бозоров умуман мавзуга алоқаси йўқ саволларни бериб ўтирибди», — дейди Мусаев.

Аброр Мухтор Алий
Фото: «Bugun.uz»

«4 нафар жабрланувчидан изоҳ талаб қилинди, мен ҳам улар қаторидаман. Чунки менга нисбатан террорчи деб туҳмат қилган, Ўзбекистондаги барча аёлларни фоҳишаликда айблаган. Бу аёлларимизга, халқимизга нисбатан туҳмат, шунинг учун мен ўзимни жабрланувчи деб ҳисобладим ва шикоят аризаси ёздим.

Суд қизиқ давом этди. Пешин намози вақти бўлиб қолган вақтда судья илтимосимизни қаноатлантириб, 10–15 дақиқа танаффус эълон қилди», — дейди Аброр Мухтор Алий.

«Bugun.uz» мухбирининг хабар беришича, суд мажлиси биринчи иш кунини якунлаган. Кейинги мажлис 21 январь куни соат 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган Миразиз Бозоров иши бўйича суд мажлиси 20 январь куни бўлиб ўтиши хабар қилинганди. Олий суд ахборот хизмати ушбу маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлаган.

Судда иштирок этиш учун борган ОАВ вакиллари киритилмаган. Бунга уларда ПЗР тест жавоби йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилди. «Бугун.уз» мухбирининг маълум қилишича, журналистлардан бири коронавирусга тест топшириб келган, бироқ суд бошлангани сабабли киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган блогер Миразиз Бозоров Тошкент шаҳар Миробод туманида 2021 йил 28 март куни номаълум шахслар томонидан калтакланганди. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» банди (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Бозоровнинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаатлари юзасидан муносабат билдирган. 2021 йил 1 апрель кунидан 20 апрелга қадар Тошкент шаҳар ИИББга фуқаролардан 28 та ариза келиб тушган бўлиб, унда Миразиз Бозоров интернетда жойлаган видеоларида ушбу фуқароларни ва уларнинг қариндошларини ҳақорат қилгани, уларни террористик ташкилотлар билан ҳамкорликда айблаб, туҳмат қилгани, миллий анъаналарни оёқости қилиб, аёлларнинг шаънига путур етказаётгани ҳамда миллатлараро низо уйғотаётгани сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни талаб қилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023