Амирсой дам олиш масканида қор кўчиши кузатилди — фото
Амирсой дам олиш масканидаги канатлар олдида 19 январь куни қор кўчиши кузатилди. Бу ҳақда Чимён қор кўчки станцияси кузатувчиси хабар берди.

Маълум бўлишича, катта миқдордаги қор кўчкисидан ҳеч ким жабрланмаган. Кучли қор бўрон кузатилиши тўғрисидаги огоҳлантирув хати асосида масканга аҳоли вақтинча қабул қилинмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмати қор кўчки атрофини зудлик билан огоҳлантирувчи тўсиқлар билан ўраб олган. Мутахасиснинг таъкидлашича, Амирсойга яқин ҳудудларда 16 январ куни ҳам иккита катта ҳажмда қор кўчкиси кузатилган.

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфидан огоҳлантирганди.