АҚШ Алишер Усмоновга қарши санкция қўлламоқчи

АҚШда республикачи Жим Бэнкс Россияга қарши янги санкциялар лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, лойиҳа «Путинни жавобгарликка тортиш акти» деб номланади ва қуйидаги бандларни ўз ичига олади:

  • Донбассдаги «Россия томонидан қўллаб-қувватланган» кучларни террорчи деб эълон қилиш ва Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олиш;
  • «Шимолий оқим 2» ва унга тегишли ташкилотлар ва уларнинг акциядорларига қарши чора кўриш;
  • Россия давлат қарзи билан операцияларни тақиқлаш;
  • АҚШ агентликларига ҳужумлар тугамагунча киберхавфсизлик бўйича мулоқотни молиялаштиришни тўхтатиш;
  • Қрим Россияники бўлгунча, стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни молиялаштиришни тўхтатиш;
  • Россия президенти Владимир Путин, ҳукуматнинг барча аъзолари, расмийлар ва хавфсизлик ходимлари, жумладан, Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков, Москва мэри Сергей Собянин, президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова, президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин, ФСБ директори Александр Бортников, Миллий гвардия раҳбари Виктор Золотов ва бош прокурор Юрий Чайка;
  • россиялик тадбиркорларга нисбатан санкциялар: Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Олег Дерипаска, Игорь Сечин, Алексей Миллер, Андрей Костин, Геннадий Тимченко.

Шунингдек, лойиҳада МИА «Россия Сегодня» ва «РТ» телеканаллари бош муҳаррири Маргарита Симонян, теле ва радио бошловчи Владимир Соловьёв ва «Первий канал» бош директори Константин Эрнстга нисбатан санкция қўллаш илгари сурилган.

Аввалроқ «Путиннинг одамлари» китобининг Алишер Усмоновга оид қисмига ўзгартириш киритилгани хабар берилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023