Байден Россия Украинага бостириб кирса, қандай чора кўришини айтди

АҚШ президенти Жо Байден раҳбарлик фаолиятининг йил якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда «Press Telegram» хабар берди.

Фото: «Reddit»

Маълум қилинишича, деярли 2 соат давом этган анжуманда президент Россия Украинага бостириб кирса, қандай чора кўришини айтган. У Украинада вазият кучайган тақдирда Россияга ҳалокат бўлишини ва Москва доллар билан операцияларни амалга ошира олмаслигини қайд этган. «Путин мен жорий этишга ваъда берган санкцияларни ҳеч қачон кўрмаганман», — деган Байден.

Ўз навбатида, у Россияга қарши жиддий санкциялар, жумладан, долларни тақиқлаш АҚШ иқтисодига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтган. Байденинг фикрича, Путин Ғарбни, NATO’ни текширмоқда, лекин урушни хоҳламайди, у Украина билан боғлиқ вазиятда қандай йўл тутишни ҳали ҳал қилмаган.

«Агар улар босқинчилик қилса, бунинг учун товон тўлайди. Уларнинг банклари доллар билан операция амалга ошира олмайди», — деб ваъда берган Америка раҳбари.

Шунингдек, Оқ уй раҳбари Россия Украинага қарши хакерлик ҳужумларига алоқадор бўлса, унга қарши кенгайтирилган санкциялар қўллаш ўрнига киберқуроллардан фойдаланиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ АҚШ Афғонистон ҳарбий вертолётларини Украинага бериши хабар қилинган. Шунингдек, Россия Украинага яқин чегарада ҳарбий машғулот ўтказаётганидан лавҳалар эълон қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023