Фотогалерея, Янгиликлар - 23:57 · 20.01.2022

Чимёндаги қор кўчкиси, бозордаги портлаш, лой йўлдан юрган қизалоқ — 20 январь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Чимён тоғида қор кўчиши ҳодисаси юз берди.

Фото: «AP»

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги бозорда портлаш юз берди. Оқибатда бир неча киши вафот этди.

Фото: «AFP»

Ливанда суриялик қочқинлар учун мўлжалланган лагердаги болакай. У эшик олдидаги қорни тозаламоқда.

Фото: «PA»

Ашфорддаги 1869 йилда қурилган тегирмон узра кўринган Ой.

Фото: «Getty Images»

Туя минган Ҳиндистон аскарлари.

Фото: «Shutterstock»

Индонезияда ўқувчилар «Sinovac» вакцинасини олиш учун навбат кутмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Идлибдаги қочқинлар лагери кучли ёмғирдан кейин.

Фото: «Getty Images»

Пекинда бир гуруҳ ишчилар қорни тозалашга тайёргарлик кўрмоқда. Пойтахтда қор ёққан.

Фото: «AFP»

Ҳалаб вилоятининг Африн шаҳри яқинидаги қочқинлар лагери қор билан қопланди.