Экология қўмитаси собиқ матбуот котиби Бунёд Абдуллаев ишга тикланди

Экология қўмитаси собиқ матбуот котиби Бунёд Абдуллаев 2021 йил 9 февраль куни Очилбой Раматов учун «ижобий имиж яратиш»га қўшилмагани сабаб ишдан кетганди. Telegram’даги «ekologuz» каналида собиқ матбуот котибининг ишга тиклангани хабар қилинди.

Фото: АОКА

Қайд этилишича, Бунёд Абдуллаев Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати котиби этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Бунёд Абдуллаев Facebook’даги саҳифасида пост қолдириб, унда ишдан кетганини ёзган. Шунингдек, уни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтиб, кейинроқ бу ҳақда батафсил маълумот беришини билдирганди.

Маълумот ўрнида, 2 февраль куни бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва у бошчилигидаги комплекс раҳбарлари, вазир ҳамда вазир ўринбосарлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши чақирилганди.

«Бу йиғилишда 6 нафар бошқарма бошлиқлари ишдан олинди. Жумладан, ўша куни ишдан кетади дейилганлар рўйхатида қўмитанинг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Умид Абдужалилов, Сув, ер ресурслари ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Собир Машрабов, Халқаро алоқалар ва ҳамкорлик бўлими бошлиғи Жаҳонгир Толипов, юрист Даврон Холмуҳаммедов ва Қашқадарё вилоят бошқарма бошлиғи Ғанишер Иброҳимов ҳамда менинг исм-фамилиям бор эди», — дея маълум қилганди Бунёд Абдуллаев «Kun.uz»га.

Матбуот котибининг айтишича, ўзининг ҳам бу «рўйхатга тушиб қолиши»га икки ҳафта аввал «юқоридан келган ғалати топшириқ» сабаб бўлган. Бу топшириқ Транспорт вазирлигининг масъул ходимидан бўлган. Яъни қўнғироқда ўзини Раматовнинг маслаҳатчисиман деб таништирган киши унга бош вазир ўринбосарининг ижобий имижини шакллантириш мақсадида алоҳида штаб ташкил қилингани ҳамда шу имижни яхшилаш учун ҳафтанинг ҳар жума куни улар тасдиқлаган мавзу бўйича маълумот бериб туриш кераклигини буюрган. Бироқ Бунёд Абдуллаев унга раҳбарият томонидан қандайдир топшириқлар бўлсагина, бажаришини айтган.

Кейинчалик Абдуллаев қўмита раҳбарияти билан муносабатлари анча таранглашганини, қўмита раиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб беришни талаб қилиб, унга босим ўтказаётганини таъкидлаб ўтганди.

Шу билан бирга, Экология қўмитаси ишдан бўшаган собиқ матбуот котиби Бунёд Абдуллаев бўйича расмий муносабат билдириб, унинг важлари ҳақиқатга мос келмаслигини айтган. Қўмита Абдуллаевга босим ўтказилгани ҳужжатли асосга эга эмаслигини таъкидлаган. Баёнотда собиқ матбуот котибининг йиғилишдан чиқиб кетгани «қонун бузилиши» деб ҳисобланиши қайд этилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023