«Эндиликда сериалларнинг сони эмас, сифатига эътибор берилади» — Фирдавс Абдухолиқов

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов «Sevimli» телеканалидаги сериал ва миллий сериаллар ҳақида муносабат билдирди.

Фото: Кинематография агентлиги

Агентлик бош директори миллий сериалларнинг даражаси ҳақида қуйидагича фикр билдирган.

«Бугунги кунда барча телеканалларда миллий сериалларнинг сони кўпайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Тан олиш лозимки, айни пайтда нодавлат телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериалларнинг бадиий ва ғоявий мазмуни талаб даражасида эмаслиги кўзга ташланмоқда. Бир қатор сериаллар сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда томошабинлар томонидан танқидий муҳокама этилгани фикримизнинг яққол далилидир.

Сериал жанр сифатида энди-энди оммалашиб бормоқда. Телеижодкорларимизда бу борада зарур тажриба ва кўникмалар ҳали тугал шаклланмаган десак, муболаға бўлмайди. Бунинг учун эса вақт, маблағ ва малакали кадрлар зарур. Шу боис соҳага ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича салмоқли қадамлар қўйилди», — дейди Фирдавс Абдухолиқов.

Шунингдек, бош директор агентликнинг фаолияти тўғрисида ҳам тўхталиб ўтган.

«Ўтган 2021 йилда Кинематография агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида телеканаллар билан ҳамкорликда шифокорларнинг заҳматли фаолиятига бағишланган ‘Нажоткорлар’ (Zo‘r TV) ҳамда ‘Орзулар палатаси’ (Sevimli), маҳалла ҳаёти ва тадбиркорлик мавзусидаги ‘Қодирхон’ (MY5), шунингдек, ‘Маҳалла’, ‘Тузоқ’, ‘Дард’ ва ‘Алвидо, болалик’ сингари бошқа бир қатор сериаллар суратга олинди ва олинмоқда.

Шу билан бир қаторда, давлат буюртмаси асосида суратга олинган ‘Беҳбудий’, ‘Саид ва Саида’, ‘Авлоний’, ‘Қўқон шамоли’, ‘Сумбул’ сингари ўнга яқин бадиий фильмнинг сериал версияси ҳам яратиб, барча телеканалларга бепул тақдим этилди. Лекин шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, агентлик томонидан амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини сезмоқдамиз», — дейди у.

Қолаверса Фирдавс Абдухолиқов муҳокамаларга сабаб бўлган «Sevimli» телеканалидаги сериал ҳақида фикр билдирган.

«Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ‘Sevimli’ телеканалида намойиш этилаётган ‘Сабрия’ сериали ҳақиқатдан ҳам бадиий ва мазмунан саёз . Бу режиссёрнинг дастлабки ишларидан бири эканига қарамасдан, телеканал бадиий кенгаши зарур даражада ўз таклиф, тавсия ва амалий ёрдам бермагани маълум бўлди. Жамоатчилик ва телетомошабинларнинг бу сериалга нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларини телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси, албатта, инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор», — агентлик бош директори.

Таъкидланишича, нодавлат телеканалларда эфирга узатилаётган ва томошабинлар томонидан танқид қилинаётган сериалларнинг асосий қисми хусусий студиялар томонидан ишлаб чиқилган. Келгусида мазкур студиялар билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консултатив бадиий кенгаш ташкил этилади. Ушбу тавсиявий ҳарактерга эга кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қилинган.

Кузатилаётган камчиликларнинг олдини олиш учун, жараёнда барча телеканаллар ва хусусий студиялар билан миллий сериаллар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, ва сериаллар сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Қолаверса, халқнинг маънавий эҳтиёжини қондирадиган, бадиий мазмуни юқори, ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларга жавоб берадиган сериалларни тайёрлаш бўйича махсус дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш режалаштирилган.

Аввалроқ Саида Мирзиёева «Sevimli» телеканалидаги сериалда бадиий савия йўқлигини айтиб, танқид қилганди. Шунингдек, телеканал раҳбари Амира Рашидова «Сабрия» сериалига билдирилган танқидларга ва муносабатларга жавоб қайтарганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023