Ҳиндистон–Марказий Осиё биринчи саммити бўлиб ўтади
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити 27 январь куни виртуал форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, саммитда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади. Саммит давомида унинг иштирокчилари Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қадамларни муҳокама қилиши, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда. Асосий мавзулардан бири минтақавий хавфсизлик бўлади.
Онлайн учрашув Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ҳар томонлама ва мустаҳкам икки томонлама шерикликка қаратаётган эътиборини ифодалаши таъкидланган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ норасмий саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берилган.