Аввалроқ ЖССТ коронавирусни даволаш учун иккита янги дорини тасдиқлаганди. Шунингдек, ковидни даволаш усулларидан бири самарасиз деб топилганди.
Кимлар «омикрон»дан яхши ҳимоялангани маълум қилинди
Россиялик иммунолог-аллерголог Владимир Болибок 2021 йилнинг охирида эмланганлар коронавируснинг «омикрон» штамидан энг яхши ҳимояланганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мутахассиснинг фикрича, бундай одамлар коронавируснинг янги вариантидан анча кучли ҳимояга эга. Улар ковидни симптомсиз ўтказса ҳам, бу фақат уларнинг иммунитет тизимини мустаҳкамлаши қайд этилган. «Биз ковидга қарши вакцинация қилинганларни иммунитет гуруҳига киритдик. Аммо бу гуруҳда ‘торт устидаги гилос’ — ноябрь, декабрда эмланганлардир», — деган шифокор.
Эслатиб ўтамиз, россиялик мутахассис иситма туширувчи ва вирусга қарши препаратлар, шунингдек, кўп миқдорда сув ичиш «омикрон»нинг дастлабки белгилари аниқланганда даволанишга ёрдам беришини айтган.
«Деярли ҳар бир уйда биринчи тиббий ёрдам тўпламида касалликнинг кечишини енгиллаштирадиган рецептсиз дори воситалари мавжуд. Касалликнинг бошланиши, қоида тариқасида, интоксикация (бу токсик моддалар тўқималарга кирганда пайдо бўладиган, шунингдек, тўқималарнинг ўзида ишлаб чиқарилган аломат), юқори иситма, бош оғриғи ва мушаклардаги оғриқлар билан кечади», — деган Сметанина.
Мутахассис агар вирус аниқланса, кунига камида 2 литр суюқлик ичиш, тана ҳароратини кунига уч марта ўлчаш ва иситма туширувчи дориларни қабул қилиш кераклигини қайд этган.