ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган Миразиз Бозоровнинг суди бошланди — видео
Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида 20 январь куни блогер Миразиз Бозоровнинг жиноят иши кўриб чиқилиши хабар қилинганди. «Bugun.uz» мухбирининг маълум қилишича, ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган блогернинг суди бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган Миразиз Бозоровнинг суди бўлиб ўтмоқда. Аммо унга ОАВ вакиллари киритилмади. Бунга уларда ПЗР тест жавоби йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилди. «Bugun.uz» мухбирининг маълум қилишича, журналистлардан бири коронавирусга тест топшириб келган, бироқ суд бошлангани сабабли киритилмаган.

Судда халқаро ташкилот аъзолари, Германия элчихонаси вакили, «Эзгулик» жамияти раиси ҳам борлиги айтилмоқда. Шунингдек, Аброр Мухтор Алий ва блогер Шуҳрат Мусаев жабрланувчи сифатида иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган блогер Миразиз Бозоров Тошкент шаҳар Миробод туманида 2021 йил 28 март куни номаълум шахслар томонидан калтакланганди. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.