Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда банкнинг 20 январь кунги бошқарув йиғилишида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, ставканинг ўзгартирилмагани сабаблари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил якунига кўра инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этган. Кўрсаткич 2020 йилда 11,1 фоизни ташкил этган бўлиб, икки йил ичида сезиларли даражада пасайган. Шунингдек, инфляция даражасининг кескин пасайишига 2021 йил давомида Марказий банк қаттиқ монетар сиёсат олиб боргани сабаб бўлган. Йил давомида регулятор асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турган.