Янгиликлар - 23:20 · 20.01.2022

Навоийда «Cobalt» билан тўқнашган «Spark» ёниб кетди — видео

Навоийда 20 январь куни «Cobalt» билан тўқнашган «Spark» ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, вилоятнинг Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасида тахминан соат 20:45 да 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.М. бошқарувидаги «Spark» ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланаётган 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Таъкидланишича, зарб оқибатида «Spark» автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» қисқа туташув сабаб ёниб кетганди. Шунингдек, Жиззах вилояти Дўстлик туманида 5 январь куни бетон тўсиққа урилган «Nexia» ёниб кетгани хабар берилганди.