10:41 | 20.01.22 301

Назарбоевнинг миллиардлаб долларлик активлари ҳақида маълумот берилди

Халқаро ташкилот Элбошига алоқадор суриштирув ҳисоботи эълон қилди

Қозоғистоннинг биринчи президенти ва Хавфсизлик кенгашининг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоев камида 8 миллиард долларлик активларни бошқаради. Бу ҳақда OCCRP тадқиқотчи журналистлар уюшмаси ўтказган суриштирув материалида маълум қилинди.

Фото: «Sputnik»

Келтирилишича, Назарбоев президентлик даврида тўртта хайрия жамғармасига асос солган. Гап «Назарбаев Фонд», «Фонд Нурсултана Назарбаева», «Фонд Демеу» ва «Элбоши Фонд» ҳақида бормоқда. Журналистларнинг таъкидлашича, собиқ президент уларни шу кунгача яширинча бошқаришда давом этмоқда.

Ушбу жамғармалар қўлидаги активлар рўйхатига Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядаги банк, телеканаллар, меҳмонхона, савдо маркази, фабрика, омборлар, қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган шахсий самолёт, гольф майдончаси, облигациялар, нақд пул ва бир қатор камроқ эътиборга молик нарсалар, жумладан, макарон заводи ва ободонлаштириш компанияси киради.

Фото: OCCRP

Ҳисоботда таъкидланишича, миллиард долларлик активлар расмий равишда Назарбоевга тегишли эмас, балки тўғридан-тўғри жамғармаларга тегишли, аммо муаллифларнинг қайд этишича, сиёсатчи уларни ушбу ташкилотларнинг асосчиси сифатида назорат қилади. У маблағнинг ишлаши, шу жумладан, активларни сотиш ёки топшириш бўйича якуний қарорни қабул қилади.

Фото: OCCRP

Маълумот учун, «Қозоғистон республикасининг биринчи президенти тўғрисида»ги қонун Нурсултон Назарбоевга имтиёзлар беради, жумладан, у ўз ваколатлари даврида содир этган ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Шунингдек, Элбоши ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларига тегишли бўлган барча мол-мулк дахлсиз ҳисобланиб, Назарбоевнинг банкдаги ҳисоб-рақамлари дахлсизлиги кафолатланган. Ҳозирда Қозоғистонда унинг дахлсизлигини олиб ташлаш талаби билан петиция бошланган.

Аввалроқ Назарбоев ва унинг оиласи қандай имтиёзларга эгалиги хабар қилинган. Шунингдек, унинг қизи ва куёви намойишлар туфайли қанча пул йўқотгани айтилган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42