Ўзбек олимлари силга қарши препарат яратди

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институтининг бир гуруҳ олимлари силга қарши «Биомайрин 600 мг» препаратини яратди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Таъкидланишича, ушбу препарат полигалактурон кислотаси (пектин) ва силга қарши препаратлар — изониазид, этамбутол ва рифампицин асосида олинган. Мазкур илмий лойиҳа тижоратлаштиришгача тайёрлаш мақсадида вазирлик томонидан 997,4 миллион миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилган.

Препарат макромолекуляр табиатга эга бўлиб, табиий полимер полигалактурон кислота макромолекуласига силга қарши изониазид, этамбутол ва рифампицин кимёвий боғлар воситасида боғланган. Бунинг натижасида ушбу касалликка қарши бошқа препаратларга нисбатан организмга ножўя таъсири бир неча марта камайган ҳамда организмдаги самарали таъсир вақти бир неча марта ортган, яъни пролонгацияланган таъсирга эга. Препарат патоген ҳужайраларига йўналтирилган таъсир қилади ҳамда силнинг турли штаммларига нисбатан юқори фаолликка эга.

Сил бутун дунёда инсонлар соғлиғи учун хавф солувчи касаллик бўлиб, ўлим билан якунланувчи юқумли касалликлар орасида иккинчи ўринда туради. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 10 миллионга яқин инсон сил касаллигига чалинади, шундан 1,5 миллиондан ортиғи ўлим билан якунланади. Бу кўрсаткич ковид пандемияси оқибатида янада ортган. Ўзбекистонда эса ҳар йили 25 мингга яқин киши сил касаллигига чалинади.

Сил касаллигига қарши янги самарали препаратлар мавжуд эмас эди. Ҳозирда қўлланилаётган препаратларнинг аксарияти ярим аср олдин яратилган ва қатор камчиликлари мавжуд. Жумладан, ушбу препаратларнинг организмга ножўя таъсири юқори бўлиб, даволаш жараёнида қўшимча ёндош касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, айни препаратларнинг организмдаги таъсир вақти қисқа (3–6 соат) бўлиб, организмда терапевтик концентрацияни сақлаш мақсадида кунига кўп марта қабул қилиш талаб этади. Бу, ўз навбатида, турли токсико-аллергик ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда тери вазифасини бажариб турувчи препарат яратилгани ҳақида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023