Ўзбекистон 2021 йил Хитойга қанча табиий газ экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон 2021 йилда Хитойга табиий газ етказиб беришни 3,25 миллион тоннага (798,98 миллион доллар) етказгани маълум қилинди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.

Маълум қилинишича, Пекинга табиий газ етказиб берувчи давлатлар ичида энг етакчиси Туркманистон ҳисобланади. Хитой 2021 йил давомида ушбу мамлакатдан 6,79 миллиард долларга 24 миллион тонна газ импорт қилган. Таъминот бўйича иккинчи ўринда Россия (79,64 миллион тонна), учинчи ўринда Қозоғистон (1,11 миллиард долларга 4,59 миллион тонна), кейинги ўрин Ўзбекистон (798,98 миллион долларга 3,25 миллион тонна) ва бешинчи ўринда Мьянма (1,41 миллиард долларга 3,04 миллион тонна) эгаллаган.
Аввалроқ Ўзбекистон импортида, шунингдек, экспортида энг кўп улушга эга давлатлар маълум қилинган.