Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактабларда ҳам қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилганди. Бироқ бу ҳолат ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмаслиги таъкидланган.
Ўзбекистонда мактаблар бир ой давомида oнлайн фаолият олиб боради
Ўзбекистонда 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн фаолият олиб бориши маълум қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, коронавирус инфекциясининг янги штами болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфининг олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб, 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида онлайн шаклда олиб борилади.
Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда «Онлайн мактаб» Telegram канали орқали дарслар бериб борилади. «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда «Онлайн мактаб» Telegram канали орқали эълон қилиб борилади.
«Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйда хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаган ҳолда ‘Онлайн мактаб’ лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди. Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли — бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.