Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда АКОАда 20 январь куни ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 21 сентябрдан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш бошланган эди. Натижада ҳозиргача шу ёш тоифасига мансуб салкам 800 минг нафар аҳоли эмланди.

«Эндиликда мамлакатимизда 5–11 ёшли болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Улар ‘Pfizer’ вакцинасининг 0,1 мл литр дозаси билан эмланади. Бунда 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун бир пайтнинг ўзида эмлаш пунктларига 18–20 нафар болани йиғиб, вакцинани қўллаш назарда тутилган. COVID’га қарши эмланадиганлар сони энди 5 ёшдан юқори аҳоли статистикаси билан юритилади», — деди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, давлат ташкилотларида 50 мингдан кўп, хўжалик юритиш субъектларида 20 мингдан кўп эмланмаган фуқаро мавжуд. Шунингдек, у ташкилотларлаги ходимларни ҳам эмлаш жараёнига жалб этиш жоизлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «омикрон»нинг болаларда кузатиладиган асосий симптоми маълум бўлганди. Шунингдек, Россия юқумли касалликлар шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Поздняков коронавируснинг «омикрон» штами болалар учун нима сабабдан хавфли эканини айтганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023